2019-2020 ўқув йили учун таклиф этилаётган магистрлик диссертация мавзулари

Тақдим этилаётган қуйидаги магистрлик диссертация мавзулари университетнинг 2018 йил 20 августдаги 596-сонли буйруғига асосан мутахассислик кафедраларида фаолият юритаётган фан номзоди (PhD) ва фан доктори (DSc)лар томонидан тақдим этилган, кафедраларда, факультетларда ва Илмий-услубий кенгашда муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

190 та

Мавзулар

192 та

Магистрантлар

105 та

Танланди

Йўриқнома Календарь иш режа Руководство Календарный план работы
# Мавзу Мутахассислик шифри ва номи Аннотация Тижоратлаштириладиган маҳсулот номи Танланди / Танланмади
1 Инглиз ва ўзбек тилларида оғир металлургия соҳасига оид терминларнинг қиёсий тадқиқи 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Оғир металлургия соҳаси ҳар доим иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан ҳисобланган. Ушбу соҳага оид терминларнинг инглиз ва ўзбек тилларида қиёсий тадқиқ этилиши мазкур соҳани янада чуқурроқ ўрганишга, шу соҳани ривожлантириш учун хорижий инвесторларни Ўзбекистонга жалб этишда ўзига хос аҳамиятга эга. Ушбу соҳа вакиллари хорижилик ҳамкорлари билан шартномалар тузуишда, улар билан мулоқот қилишда мазкур диссертациянинг ўрни ўзига хос аҳамият касб этади. Оғир металлургия соҳасига оид терминларнинг инглизча – ўзбекча луғати яратилади Танланди
2 Инглиз ва ўзбек тилларида кимё саноати соҳасига оид терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Кимё саноати ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг кўплаб соҳалари учун катта аҳамиятга эга. Жумладан, соғлиқни сақлаш, фармасевтика, нефтни қайта ишлаш соҳалари шулар жумласидан. Ушбу соҳага оид терминларнинг инглиз ва ўзбек тилларида лексик-семантик хусусиятларини янада чуқурроқ ўрганиш, шу соҳани ривожлантириш учун хорижий инвесторларни Ўзбекистонга жалб этишда ўзига хос аҳамиятга эга. Кимё саноати соҳасига оид терминларнинг инглизча – ўзбекча луғати яратилади Танланди
3 Инглиз ва ўзбек тилларида ғазначилик соҳасига оид терминларнинг деривацион хусусиятлари 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Дунё тилшунослигида ғазначилик соҳасига оид молиявий-иқтисодий терминларнинг инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида чоғиштирма таҳлили ўрганилаётган тиллар лексикасидаги тизимли муносабатларни ривожлантирибгина қолмай, тиллараро қиёсий-типологик изланишлар, таснифий, тавсифий тадқиқотлар, ғазначилик соҳасига оид молиявийиқтисодий терминларнинг босма ҳамда электрон луғатларини яратиш учун муҳим саналган ўхшаш ва фарқли хусусиятларни, лексик-семантик ҳодисалардаги тафовутларни ҳам аниқлаш, таҳлил қилиш имконини беради. Ғазначилик соҳасига оид терминларнинг инглизча – ўзбекча луғати яратилади Танланди
4 Особенности терминологических систем английского и русского языков (в области лингвистики / филологии) 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Танлаш
5 Сложение как активный способ пополнения лексики английского и русского языков 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Танланди
6 Инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологизмларда темпоралликнинг ифодаланиши 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Тилшуносликда замон дастлаб маиший, онтологик категория сифатида тадқиқотлар предмети бўлган. Бироқ ушбу фаннинг антропологик парадигмага ўтиши замон категориясига янгича ёндашувни белгиловчи муҳим тенденциялардан бири бўлди. Тилнинг яратувчиси бўлган халқнинг маданияти, идроки фразеологизмларда образли намоён бўлади, айниқса, турли дунёқарашга эга бўлган халқларнинг турли тизимдаги тилларини солиштиришда ушбу бирликларнинг аҳамияти катта. Инглиз ва ўзбек тилларидаги темпоралликни ифодаловчи фразеологизмларнинг минилуғати яратилади. Танланди
7 Инглиз ва ўзбек тилларидаги замон категориясининг лингвокультурологик хусусиятлари 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Ҳозирги кундаги тадқиқотларда тил ва инсоннинг ягона назариясини яратишга, тил назарияси ва инсон назариясини ягона онтологияга бирлаштиришга уринишлар кузатилмоқда. Замон категориясининг табиий фанларда, шунингдек, фалсафа, тарих, психология, қолаверса, социология, маданиятшунослик соҳаларида кўпроқ ўрганилганлиги билан қиёслаганда тилшунослик фанидаги, айниқса, лингвомаданиятшунослик соҳасидаги замон тадқиқи ҳали дастлабки босқичда эканлигини айтиш мумкин. Турли тилларда сўзлашувчи халқларнинг замон ҳақидаги тасаввурини ифодаловчи тил воситаларини тадқиқ қилиш лингвомаданиятшуносликда янги қирралар очилишига имкон беради. Инглиз ва ўзбек тилларидаги темпорал сўзларнинг қисқа идеографик луғати яратилади. Танланди
8 Инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларда замон категориясининг аксиологик хусусиятлари 5А120201
Қиёсий тилшунослик, лингвистика таржимашунослик
Замон категорияси материя мавжуд бўлишининг шакли сифатида умумий қонуниятлар, тенденцияларга эгалиги, универсаллиги боис уни ягона методологик асосда, турли фанлар кесимида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Халқ ҳаёти ва маданиятига оид қадриятлар мақолларда ўз ифодасини топади. Турли тизимдаги тилларда мавжуд замон, вақт қадри тўғрисидаги мақолларни тадқиқ қилиш нафақат илмий, балки тарбиявий аҳамиятга эга. Инглиз ва ўзбек тилларидаги вақт қадри тўғрисидаги мақоллар тўплами яратилади. Танланди
9 Маданиятлараро коммуникацияда журналист суриштируви 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Маданиятлар ўртасидаги коммуникацияда журналист суриштирувининг аҳамияти. Олиб бориш йўллари тадқиқ этилади. Бу жанр маданиятлараро мавжуд келишмовчиликларнинг сабабларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ва келгусида пайдо бўладиган ҳар қандай конфликтларни олдини олишга хизмат қилади. Диссертация мавзуси якунида журналист суриштирувини ўтказиш борасида тавсиялар берилади. Мавзу бўйича методик ишланма, мақолалар ва қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди
10 Медиа соҳасида давлатнинг маданий сиёсати: ҳокимият ва жамият ўртасидаги мулоқот. 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Кейинги йилларда давлат ва жамоат ташкилотларида жамоатчилик билан алоқаларга кенг эътибор қаратилмоқда. Давлатнинг медиа соҳасидаги маданий сиёсати ҳокимият ва жамият ўртасидаги ўзаро мулоқотга асосланган. Диссертацияда ташкилотларнинг маданий соҳадаги сиёсати, унда ахборот хизматларининг ўрни, босма ва электрон медиалар билан алоқаси ўрганилади Ўқув-услубий ишланма тайёрланади Танлаш