2019-2020 ўқув йили учун таклиф этилаётган магистрлик диссертация мавзулари

Тақдим этилаётган қуйидаги магистрлик диссертация мавзулари университетнинг 2018 йил 20 августдаги 596-сонли буйруғига асосан мутахассислик кафедраларида фаолият юритаётган фан номзоди (PhD) ва фан доктори (DSc)лар томонидан тақдим этилган, кафедраларда, факультетларда ва Илмий-услубий кенгашда муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

190 та

Мавзулар

192 та

Магистрантлар

85 та

Танланди

Йўриқнома Календарь иш режа Руководство Календарный план работы
# Мавзу Мутахассислик шифри ва номи Аннотация Тижоратлаштириладиган маҳсулот номи Танланди / Танланмади
1 Медиатуризмнинг миллий маданиятни тарғиб этишдаги ўрни ва аҳамияти 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Туризм ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоғи бўлиб, АҚШ, Франция, Туркия, Малайзия сингари дунёнинг кўзга кўринган давлатлари бу йўналиш орқали жуда катта фойда ва даромад олади. Давлатлар маданиятини тарғиб этишда медиалар ва хусусан туризмни тарғиб этувчи каналлар муҳим ўрин тутади. Диссертацияда мана шу масалалар атрофлича ўрганилади. Электрон ишланма тайёрланади Танлаш
2 Маданиятлараролик рақамли маданият мезони сифатида. 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Диссертацияда рақамли маданият концепцияси мазмуни илмий таҳлилга тортилади.. Кибержурналистика ва унинг амалиётдан стандартлашуви жараёнлари тасниф этилади. Рақамли журналистика маҳсулотларида ўзига хосликни белгиловчи мезонлар тадқиқ этилади. Рақамли журналистика маҳсулотларида маданият муаммолари билан боғлиқ ҳолатларнинг қиёсий таҳлили бўйича хулосалар чиқарилади. Мавзу бўйича методик ишланма, мақолалар ва қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танлаш
3 Тамаддунлар тўқнашуви концепцияси: юмшоқ куч коммуникациясининг аҳамияти. 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Жаҳонда мавжуд турли маданий тамаддунлар тўқнашуви концепцияси имий аспектда ўрганилади. Юмшоқ куч коммуникацияси аҳамияти, униннг амалиётдаги кўриншлари таҳлил этилади. Soft Power ҳақида илмий қарашлар силсиласи ва уларнинг бугунги дунёдаги коммуниацион жараёнлардаги ўрни чуқур тадқиқ қилинади. Диссертацияда турфа маданй тамаддунлар ўртасидаги фарқлар ва ўхшашликлар ўзаро солиштирилади, қиёсий таҳлилга тортилади. Тамаддунлар тўқнаушви жараёнида юмшоқ кучнинг аҳамияти бўйича назарий хулосалар ишлаб чиқилади. Мавзу бўйича мақолалар ва қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танлаш
4 Маданиятлараро коммуникацияда миллий журналистикасининг тутган ўрни ва иштироки. 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Миллий журналистикада мавзулар хилма-хил ва ранг-баранг. Маданий тематика миллий журналистикада устувор аҳамият касб этади. Маданиятлароаро коммуникация асосан медиа ва жамоатчилик билан алоқалар орқали намоён бўлади. Ишда мазкур масала миллий медиамаҳсулотлар мисолида ўрганилади ва хулосалар берилади. Ўқув-услубий ишланма тайёрланади Танлаш
5 Медиатаълим – маданиятлараро коммуникациянинг муҳим воситаси сифатида 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Кейинги йилларда телевидение орқали берилаётган кўрсатувлар, радиомаҳсулотлар, Интернет манбаларининг инсонлар дунёқарашига таъсири турлича намоён бўлиб бормоқда. Медиа соҳасидаги билимлар, медиасаводхонлик, медитаълим тушунчалари кириб келмоқда. Уларга эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда. Диссертацияда медиатаълим маданиятлараро коммуникациянинг муҳим воситаси сифатида ўрганилган. Ўқув-услубий ишланма тайёрланади Танлаш
6 Маданиятлараро коммуникацияда миллий менталитет тушунчаси ва уни матбуотда акс этиши 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Миллий урф-одат, анъана ва қадриятлар – миллий менталитетнинг ажралмас қисми бўлиб, ҳар бир халқнинг ўзига хослиги унинг миллий менталитети билан белгиланади. Маданиятлараро коммуникация масаласи бир миллатни иккинчиси билан, бир давлатни иккинчиси билан яқинлаштиради. Бу асосан тил орқали намоён бўлади.Мулоқот жараёни миллий менталитетга зид келиши ҳам мумкин. Ишда миллий менталитет тушунчаси ва уни матбуотда акс этиши масалалари мавзу доирасида ўрганилади. Ўқув-услубий ишланма тайёрланади Танлаш
7 Маданиятлараро коммуникацияда ахборот тарқатишнинг холислиги масалалари 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Диссертацияда турли маданий жамиятлар оммавий ахборот воситаларида бериладиган бирёқлама хабарлар моҳияти, унинг сабаб ва оқибатлари илмий таҳлилга тортилади. Тарафлар манфаати бошқа жамиятлар тараққиётига дахл қилмаслиги борасида халқаро миқёсда қўлланиладиган ҳужжатлар ва уларнинг бугунги кундаги амалиёти илмий жиҳатдан тасниф этилади. Маданиятлараро алоқалар шароитида ахборот тарқатиш холислигига путур етказадиган омиллар аниқланади ва уларнинг олдини олиш бўйича хулосалар чиқарилади. Мавзу бўйича методик ишланма, мақолалар ва қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танлаш
8 Ахборий хуружларни бартараф этишда маданиятлараро коммуникациянинг ўрни 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Мавзу бўйича мақолалар ва қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танлаш
9 Маданиятлар ўртасидаги мулоқотни йўлга қўйишда суҳбат жанрининг урни 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Маданиятлар ўртасидаги коммуникацияни йўлга қўйишда суҳбат жанрининг ўрни алоҳидадир. Бу жанр маданиятлараро мавжуд келишмовчиликларнинг сабабларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ва келгусида пайдо бўладиган ҳар қандай конфликтларни олдини олишга хизмат қилади. Диссертация мавзуси тадқиқи якунида маданиятлараро ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш орқали ўзаро тушуниш зарурати бўйича илмий хулосалар берилади. Мавзу бўйича методик ишланма, мақолалар ва қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танлаш
10 Информация в системе межкультурной коммуникации: ее сущностные характеристики, роль и функции в жизни общества 5А120201
Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
Диссертация посвящена исследованию аспектов влияния межкультурной коммуникации на социокультурные изменения в обществе. Актуальность работы определеяется тем, что развитие различных форм межкультурных контактов сегодня намного опережает развитие навыков коммуникации между представителями различных культур. Для многонационального Узбекистана, стремящегося создать эффективную систему социальной организации проблема межкультурного общения оказывается порой даже более важной, чем политика и экономика. Такое положение стимулирует поиск новых направлений в анализе социокультурных изменений, исследование новых моделей межкультурной коммуникации. Мавзу бўйича методик ишланма, мақолалар ва қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танлаш