2018-2019 ўқув йили учун таклиф этилаётган магистрлик диссертация мавзулари

Тақдим этилаётган қуйидаги магистрлик диссертация мавзулари университетнинг 2018 йил 20 августдаги 596-сонли буйруғига асосан мутахассислик кафедраларида фаолият юритаётган фан номзоди (PhD) ва фан доктори (DSc)лар томонидан тақдим этилган, кафедраларда, факультетларда ва Илмий-услубий кенгашда муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

229 та

Мавзулар

216 та

Магистрантлар

214 та

Танланди

Йўриқнома Календарь иш режа Руководство Календарный план работы
# Мавзу Мутахассислик шифри ва номи Аннотация Тижоратлаштириладиган маҳсулот номи Танланди / Танланмади
1 Умумтаълим мактабларида чет тилларини ўқитишда Кейс технологияларидан фойдаланиш имкониятлари. 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти
Умумтаълим мактабларида чет тилларни ўқитиш жараёнида Кейс технологияларидан фойдаланишнинг имкониятлари. Кейс турлари, шакллари ва улардан фойдаланишнинг педагогик омилларини илмий-назарий асослаш. электрон луғатлар/ полиграфик луғатлар/чет тилни ўқитиш бўйича оригинал методик ишланмалар/бадиий таржималар/ қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди
2 Ўқув лойиҳаси – бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ижодкорлик қобилиятини шакллантириш воситаси сифатида 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти
(инглиз тили)
Инновацион таълим муҳитини яратиш, уни халқаро андозаларга тўлиқ мослигини таъминлаш бугун тез ўзгарувчан ижтимоий ҳаётга ёшларимизни муваффақиятли ижтимоийлаштиришнинг муҳим омилидир. Мазкур вазифанинг самарали ҳал этилиши ўз навбатида таълим жараёнининг яхлит тизими сифатида модернизациялашни тақозо этади. Таълимий инновациялар фақатгина таълим жараёни самарадорлигини ошириб қолмасдан, балки бўлажак мутахассисларнинг инновацион жараёнларни тасаввур эта олишлари, ана шу асосда уларни инновацион фаолиятга муваффақиятли тайёрлаш имкониятини юзага келтиради.Ўқув лойиҳаси методи бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлашнинг самарали йўли сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш амалиётида лойиҳа методини қўллаш ҳанузгача кенг оммалашмаган. Мазкур ҳолат таълим амалиётига ўқув лойиҳаси методини қўллашнинг ташкилий-технологик жиҳатларини аниқлаштиришни шарт қилиб қўяди. электрон луғатлар/ полиграфик луғатлар/чет тилни ўқитиш бўйича оригинал методик ишланмалар/бадиий таржималар/ қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди
3 Педагог фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш ва яратувчилик мотивларини шакллантиришда таълимни технологиялаштиришнинг аҳамияти 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти

Педагогик кадрларнинг юксак профессионализми кўп жиҳатдан олий таълим муассасаларида шакллантирилган салоҳият, унинг таълимий эҳтиёжларини қондириш ва касбий тайёргарлик даражасига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан «бутун таълим тизимимизни тубдан қайта кўриб чиқиш, профессионал билимларни эгаллаш учун имкониятларни кенгайтириш, янги шароитларда, янги замонавий технологияларда ишлашга қодир мутахассисларни тайёрлашга йўналганликни кучайтириш» зарурати юзага келди. Олий таълим муассасаларида талабаларнинг илмий-техникавий ва ижодкорлик қобилиятларини ўстириш – ҳар қандай тур, босқич ёки даражадаги таълимнинг асосий вазифаларидан биридир. Зотан, бугунги кун ёшлари техника ва технология, иқтисодиёт асослари борасидаги билимлардан хабардор бўлса-ю, улардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлмаса, у кўзланган мақсадга эриша омайди. Ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш йўллари ва воситаларини билишгина ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, янги техника, меҳнат қуроллари ва янги технологиялар яратиш имконини беради. электрон луғатлар/ полиграфик луғатлар/чет тилни ўқитиш бўйича оригинал методик ишланмалар/бадиий таржималар/ қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди
4 Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг медиа компетенциясини шакллантириш (“Хорижий тил ва адабиёти” таълим йўналиши мисолида) 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)
Медиа компетенция – медиатаълим натижаси, медиамаданият даражаси, шахснинг ижтимоий-маданий, иқтисодий ва сиёсий мазмунда медиани тушунишидир. Мустақил таълимда электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш натижасида медиамаданият даражасига эришилади. электрон луғатлар/ полиграфик луғатлар/чет тилни ўқитиш бўйича оригинал методик ишланмалар/бадиий таржималар/ қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди
5 Фантастик асарларда умуминсоний муаммоларнинг бадиий талқини. 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти
(инглиз тили)
Мазкур МД мавзусида бадиий асарларнинг бошқа жанрларидан фарқли ўлароқ фантастик асарларда хаёлот ва илмий гипотезалар устунлик қилиши, лекин воқелик ўзга сайёрада ёки қайсидир галактикада тасвирланмасин, у айнан реал ҳаёт билан боғлиқ эканлиги очиб берилади. Дунё бўйича индвидуаллашув, қуролланиш ва инсон онгига таъсир кўрсатиш жараёни кетаётган бугунги кунда фантастик асарларда қандай умуминсоний муаммолар ўртага ташланаётгани ва ечими юзасидан қилинаётган илмий хулосалар бадиий асарларни таҳлил қилгандагина юзага чиқади. Буни магистрант С.Кенг ва Т.Малик ижоди мисолида илмий асослаши мумкин. электрон луғатлар/ полиграфик луғатлар/чет тилни ўқитиш бўйича оригинал методик ишланмалар/бадиий таржималар/ қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди
6 Грэм Грим романларида қахрамон ва конфликт муаммоси 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)
Грэм Грин феноменини илмий тадқиқ этиш, назарий асарлари билан бирга пьесаларининг ҳам ижодий ният сифатида туғилиши, ёзилиши ва юзага келиш жараёнларини ўрганишимиз керак. Хусусан, адибнинг адабий-танқидий, эстетик қарашлари билан саҳна асарларини яхлит бирликда ижтимоий-сиёсий воқеликдан ажратмаган ҳолда тадқиқ этиш вазифаси ҳам ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди. Бу хилдаги илмий- назарий умумлашма асарларни, кузатишларни давр тараққиёти, замон эҳтиёжи, адабий ҳаётнинг ўзи тақозо этаётир. Грэм Грин феноменини илмий тадқиқ этиш, назарий асарлари билан бирга пьесаларининг ҳам ижодий ният сифатида туғилиши, ёзилиши ва юзага келиш жараёнларини ўрганишимиз керак. Хусусан, адибнинг адабий-танқидий, эстетик қарашлари билан саҳна асарларини яхлит бирликда ижтимоий-сиёсий воқеликдан ажратмаган ҳолда тадқиқ этиш вазифаси ҳам ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди. Бу хилдаги илмий- назарий умумлашма асарларни, кузатишларни давр тараққиёти, замон эҳтиёжи, адабий ҳаётнинг ўзи тақозо этаётир. Танланди
7 Инглиз ва ўзбек тилларида реалияларнинг қиёсий-типологик тадқиқи (озиқ-овқат реалиялари мисолида) 5А111401
Хорижий тил ва адабиёт
Мазкур илмий ишда ҳозирги кун жамият тараққиёти натижасида ҳаётнинг ҳар жабҳасида янги пайдо бўлаётган ёки тилимизга энди кириб келаётган сўзларнинг, яъни неологизмларнинг прагмалингвистик хусусиятлари инглиз ва ўзбек тилларида қиёсий ўрганилади. Ҳажми катта бўлмаган луғат яратиш Танланди
8 Comparative analysis of the modification of phonemes in English and Uzbek 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти
The thesis is about the changes of phonemes in English and Uzbek languages and their comparison. The main aim of the dissertation is to show the differfences and similarities between compared languages. electronic dictionaries/ polygraphic dictionaries/ teaching foreign languages methodic treatments/literary translations and any legal products Танланди
9 Умумий ўрта таълим мактабларида хорижий тилларни ўқитиш жараёнида ўқувчи –ёшларда толерантлик тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик омиллари 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти
Умумий ўрта таълим мактабларида хорижий тилларни ўқитиш жараёнида ўқувчи –ёшларда миллатлараро муносабат маданиятини ривожлантиришнинг педагогик омиллари, шарт-шароитлари педагогик жиҳатдан илмий –назарий очиб берилади электрон луғатлар/ полиграфик луғатлар/чет тилни ўқитиш бўйича оригинал методик ишланмалар/бадиий таржималар/ қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди
10 Олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўрганиш жараёнида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг интерфаол методлари 5А111401
Хорижий тил ва адабиёти
Олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўрганиш жараёнида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг интерфаол методларини халқаро илғор тажрибалар асосида аниқлаш, илмий-назарий асослаш ва улардан тажриба-синов ишлари жараёнида фойдаланиш натижалари ифода этилади. электрон луғатлар/ полиграфик луғатлар/чет тилни ўқитиш бўйича оригинал методик ишланмалар/бадиий таржималар/ қонунчиликка зид бўлмаган барча турдаги маҳсулот Танланди